АсосийJamiyat

Бугун Олмаота – Тошкент йўналишида илк техник қатнов амалга оширилди

'Бугун Олмаота – Тошкент йўналишида илк техник қатнов амалга оширилди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро автобус йўналишларида йўловчи ташиш фаолиятини карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тиклаш жараёни бошланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бугун Олмаота – Тошкент йўналишида илк техник қатнов амалга оширилди. Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан йўлга чиққан автобус соат 14:00 да “Тошкент” автовокзалига етиб келди.

Шунингдек, ўзбекистонлик ташувчилар томонидан бугун Тошкент – Олмаота йўналишда дастлабки техник қатнов амалга оширилиши режалаштирилган.

Техник қатновлар натижасидан келиб чиқиб, оммавий чипталарни сотиш куни ва йўл кира тарифлари қўшимча равишда эълон қилинади.

Дастлабки, босқичда Ўзбекситон ва Қозоғистон ўртасида Тошкент – Нурсултон, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота  йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган. 

    Бошқа янгиликлар