Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси чақалоқини сотаётган аёлини сотиш жараёнида қўлга олди.
Маълум бўлишича, Денов туманида яшовчи фуқаро М.А (2001 йилда туғилган) вилоят Перинатал марказида учинчи фарзандини дунёга келтиради ҳамда уни сотишга тушади.
Ҳолатдан хабар топган Ангор тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи фуқаро А.Н. (1978 йилда туғилган) эса бу ҳақда ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармасига маълум қилади.
Фуқаронинг аризаси асосида 2022 йил 12 март куни соат 17.30 ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси Ангор тумани бўлими ходимлари ва туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир натижасида М.А. вилоят перинатал марказида туғилган Мадина исмли қиз фарзандини фуқаро А.Н.га сотиш мақсадида аввалдан келишилган 20 миллион сўмни олган вақтда далилий ашёлар билан жиноят устида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.






