АсосийJamiyat

Президент тиббиёт вакиллари билан учрашув нега кечикканига изоҳ берди

'Президент тиббиёт вакиллари билан учрашув нега кечикканига изоҳ берди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда республиканинг 20 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш тизими ҳодимлари бевосита ва видеомулоқот тарзида давлат раҳбари билан учрашиб турибди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. 

Тадбир аввалида соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев тизимга берилган эътибор, тиббиёт соҳаси ҳодимлари билан ўзгача форматда ташкил этилган очиқ мулоқот учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.

Бунга жавобан президент тиббиёт аҳлига:

"Фақат кийган халатларингиз эмас, кўнгилларинг ҳам пок... Мен юракдаги дардларингни савол бермасаларинг ҳам биламан, тушунаман", - деди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев анча вақтдан бери бўлиши кутилаётган мазкур учрашувнинг кечикканига изоҳ берди. 

"60 фоизи шахсий саволлар. Нима учун бу учрашув чўзилди? 85 фоиз муаммолар аввал ҳал қилинди. Албатта, ҳамманинг ҳам саволини бирданига ҳал қилолмаймиз.  Билим билан, вақт билан ечилади", - деди давлат раҳбари.

Очиқ мулоқот давом этмоқда. 

    Бошқа янгиликлар