Айни дамда Яшнобод тумани Элбек кўчасидаги Зўр ТВ орқасидаги бинолардан бирида катта ёнғин кузатилмоқда. Бу ҳақда Даракчи мухбири воқеа жойидан хабар қилди.

Ҳозирча ёнғин бартараф этилгани йўқ, жабрланганлар ва бино ичида қолиб кетганлар ҳақида ҳам маълумот берилмаган. Воқеа гувоҳларининг маълумот беришича, бу бино турли маҳсулотлар сақланажиган омбор бўлиши мумкин.
Ҳолат тафсилотлари юзасидан кейинроқ батафсил хабар берамиз.






