АсосийЖАМИЯТ

“Тошкент халқаро марафон тадбири” доирасида Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

2022 йилнинг 27 март куни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 01-07/1-341-сонл...

'“Тошкент халқаро марафон тадбири” доирасида Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади'ning rasmi

2022 йилнинг 27 март куни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 01-07/1-341-сонли йиғилиш баёнига асосан, Тошкент шахрида “Тошкент халқаро марафон тадбири” ўтказилиши муносабати билан, пойтахтимизнинг тадбир ўтказилиши мўлжалланган кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Олмазор кўчаси: Беш ёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача 2022 йилнинг 25 март куни соат 16:00дан 27 март куни соат 18:00гача;

2022 йилнинг  27 март куни соат 05:00дан 18:00 гача:

  •  И.Каримов кўчаси: Олмазор кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача;
  •  Ш.Рашидов кўчаси: И.Каримов кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
  •  Шахрисабз кўчаси: А.Темур кўчасидан Ойбек кўчасигача;
  •  Афросиёб кўчаси: Шахрисабз кўчасидан Беш ёғоч кўчасигача;
  •  Ойбек кўчаси: Нукус кўчасидан Шахрисабз кўчасигача;
  •  Нукус кўчаси: Истиқлол кўчасидан Ойбек кўчасигача;
  •  А.Қодирий кўчаси: Абай кўчасидан Истиқлол кўчасигача.  

 

"Пойтахтимиз аҳолиси ва мехмонларидан ушбу вақт оралиғида юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз",–дейилади расмий хабарда. 

    Бошқа янгиликлар