АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ЙПХ ходимининг хизмат фаолиятидаги фото ва видеосини унинг рухсатисиз тарқатиш тақиқланиши мумкин

'Ўзбекистонда ЙПХ ходимининг хизмат фаолиятидаги фото ва видеосини унинг рухсатисиз тарқатиш тақиқланиши мумкин'ning rasmi

"Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчакиритиш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. 

Унда ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирмаслик белгиланмоқда. 

Ҳужжат 2022 йил 14 март куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди ва муддати 29 мартга қадар этиб белгиланди. 

    Бошқа янгиликлар