Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошшаҳартрансхизмат уюшмаси 2016 йилнинг 1 август куни пойтахтимизда жамоат транспорти - автобуслар ва метрополитен тонгги 4:30 дан хизмат кўрсата бошлашини маълум қилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур қарор мамлакатимиз олий ўқув юртларига тест синовлари бўлиб ўтиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилади.