Фарҳод Ризаев Тошкент давлат техника университетининг янги ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда 11 август, пайшанба куни “UzReport” хабар бермоқда.
Фарҳод Ризаев бунгача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ ТДТУнинг аввалги ректори Мажид Каримов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари этиб тайинлангани, ҳукуматнинг ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари сифатида фаолият олиб бориши ҳақида хабар берилган эди.