my5

Машҳур сериал юлдузлари кимлар билан турмуш қурган?

ШОУ-БИЗНЕС 15.08.2016, 11:27
Теглар: Сериал, Тўй, Актриса, Актёр
84261
Машҳур сериал юлдузлари кимлар билан турмуш қурган?

Олтин сочли, “Муҳташам юз йил” сериалининг юлдузи Марьям Узерли айни кунларда туғилган кунини нишонлади, деб хабар берди “Lady.mail.ru” нашри.

Турк сериаллари мухлислари учун машҳур турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар билан таништирамиз.

Марьям Узерли ва Алп Озжан

Сериалда бош қаҳрамон, Хуррам Султон образини гавдалантирган актриса ҳаётда ҳам қаҳрамонидан қолишмайди. “Муҳташам юз йил” сериалининг суратга олиш ишлари давом этаётганда унаштирилган йигити, тадбиркор Жан Атеш билан жуда кўп маротаба жанжаллашиб, қаттиқ асабийлашишга мажбур бўлди. Марьям ундан ҳомиладор эканлигини билгач, муносабатлар баттар таранглашди. Атеш ундан болани олдириб ташлашни талаб қилди. Оқибатда актриса ундан қочиб кетишга мажбур бўлди ва қиз фарзандни дунёга келтириб, унга ўзининг фамилиясини берди. Айни вақтда Марьям ўзини жуда бахтли ҳис қилмоқда. Чунки бир неча ойлардан бери яхт-клуб эгаси бўлмиш Алп Озжан билан учрашиб келмоқда. Алп нафақат Марямдан, балки унинг қизидан ҳам меҳрини аямаяпти. Улар яқин кунларда тўй қилишни режалаштиришган.
“Қизим Лара туғилгунча жуда қўрқоқ бўлганман. Энди эса фақат унинг саломатлигидан қўрқаман. Бошқа бирор нарса билан мени қўрқитишнинг иложи йўқ”, дейди Марям Узерли.

Халит Эргенч ва Бергюзар Корель

Султон Сулаймон ролининг ижрочиси Халит Эргенчнинг уйланганига анча бўлган эди. Аммо “Минг бир кеча” фильми съёмкалари жараёнида у ҳақиқий муҳаббатини учратиб қолди. Бироқ ҳали хотинидан ажрашмаган эди. Бергюзар Корелни учратгандан кейин дарҳол турмуш ўртоғидан ажрашиб, телешоу съёмкасида унинг қўлини сўради. Ҳозирда уларнинг бир нафар ўғил фарзанди бор.

“Биз рафиқам билан турли шаҳарларга саёҳат қилишни хуш кўрамиз. У ердаги кафе-ресторанлардан мазали таомларни тановвул қилиш жони-дилимиздир”, дейди Халит Эргенч.

Бурак Озчивит ва Фахрия Эвжен

Бу жуфтлик ҳам юқоридаги жуфтлик каби съёмка майдонида учрашган. Бурак ва Фахрия “Чолиқуши” сериалининг суратга олиш жараёнида учрашиб, бир-бирини севиб қолган. Озчивит Фахрияга эришиш учун собиқ севгилиси модель Жейлан Чападан воз кечди. Улар уч йилдан бери учрашиб келишади. 2017 йилнинг ёз ойларида тўй қилишни режалаштиришган.

“Учрашганимизга кўп бўлгани йўқ, аммо Фахриянинг актриса сифатида ўйнаган ролларини кузатиб бормайман. Аммо яқинда уни “Хазонрезги” сериалида кўриб, қобилиятига тан бердим. Фахрия ҳам худди мен каби “Чолиқуши” сериалида роль ўйнашни жуда орзу қилган экан”, дейди Бурак Озчивит.

Сельма Эргеч ва Жан Оз

Султон Сулаймоннинг синглиси Хадича Султон ролини ўйнаган гўзал актриса Сельма Эргеч тадбиркоп Жан Оз билан бахтли ҳаёт кечирмоқда. Бир неча йиллик учрашувдан кейин жуфтлик 2015 йилда Сельма туғилиб ўсган, Германияда тўй қилишди. Жуфтлик кўп меҳмон чақирмай, яқинлари даврасида камтарона тарзда тўй ўтказишди. 2016 йилнинг баҳор ойида уларнинг оиласида қиз фарзанд дунёга келди.

“Бахтли бўлишим учун менга кўп нарса керак эмас, масалан, оғир иш кунидан кейин уйда ўтиришни хуш кўраман. Шаънимга самимий мақтов айтишса ҳам жуда хурсанд бўламан. Атрофимни қуршаб турган барча одамлар самимий муносабатда бўлса ҳам жуда кўнглим кўтарилади”, дейди Сельма Эргеч.

Нур Айсан ва Левент Везироглу

Бу гўзал актриса тадбиркор Левент Везироглу ўзи кутган оқ от минган шаҳзода эканлигини дарров тушуниб етмади! Улар 2013 йилда турмуш қуришган бўлса, аммо 2015 йилга келиб ажрашишди. Бу жуфтликнинг оиласини фарзанд сақлаб қолди. Нур Айсан оиласига қайтгач, қиз фарзандни дунёга келтирди.

“Ҳақиқий муҳаббатингни топиш осон иш эмас. Муҳаббатинг учун курашишингга тўғри келади. Агар оғир вазият юзага келса, ҳаёт инсонга бир марта берилиши ҳақида ўйлайман ва кетишга ҳаракат қиламан”, дейди Нур Айсан.

Пелин Карахан ва Бедри Гюнтай

“Муҳташам юз йил” сериалида Меҳримоҳ ролини ижро этган Пелин Карахан айни съёмка кунларида турмуш ўртоғидан ажрашган эди. Бу билан барча мухлислар диққатини ўзига қаратди. У оғир кунларни бошдан кечираётганда тадбиркор Бедри Гюнтай унга ёрдам қўлини чўзди, меҳру муҳаббатини аямади. Улар 2014 йилда тўй қилишди.

“Фарзанд ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборди. Дам олиш куни тонгги нонуштадан кейин, ҳаво яхши бўлса, соат 7 да, албатта хиёбонга айланишга борамиз. Ухлаб тургандан кейин фарзандим билан турли ўйинларни ўйнаймиз. Ҳар куни бир нарса: овқатланиш, сайр, уйқу такрорланаверади”, дейди Пелин Карахан.

Шарҳлар

Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

20.11.2019, 14:21

“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
Актёр Азиз Умрзоқов уйланди

19.08.2019, 20:34

Актёр ва шоумен Азиз Умрзоқов 17 август куни оила қурди. Азиз ва Заринахоннинг никоҳ оқшоми пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди.
​ТОШКЕНТДА НИКОҲ ТЎЙИДАН ОЛДИН ИККИ ЁШ “МЕХРИБОНЛИК УЙИ” ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИГА ЭҲСОН УЮШТИРДИ (ФОТО)

05.10.2017, 11:35

Куни кеча Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Ширин Ғофурова томонидан Maslahat.uz гуруҳига жойланган пост интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Маълум бўлишича, Тошкентда Беҳзод ва Дилафрўз исмли...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37