2016 йилнинг 4 февраль куни Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган Содиқ Абдуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати портали хабар бермоқда.
“Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди”, — дейилади ҳукумат ахборотида.