АсосийJamiyat

Исломжон Эргашхўжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Шу кунгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Исломжон Эргашхўжаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати портали хабар бермоқда.

“Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Исломжон Эргашхўжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди”, — дейилади ҳукумат ахборотида.

Маълумот учун, Тошкент вилояти ҳокими Содиқ Абдуллаев Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги бошқа бир қарори билан лавозимидан озод этилди.

Бошқа янгиликлар