Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси матбуот хизмати Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинлангани ҳақида хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 12 августдаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Қудратхўжаев Ботир Баҳромович Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан Тошкент шаҳар прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди”,—дейилади хабарда.