Sevimli

Тошкент вилоятида юз берган ёнғин оқибатида 3 киши жабрланди

ЖАМИЯТ 25.08.2016, 12:25
Теглар: Ёнғин, Тошкент
Тошкент вилоятида юз берган ёнғин оқибатида 3 киши жабрланди

24 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманида катта ёнғин содир бўлди.

“Чиғатой-Оқтепа” ҚФЙ да жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехида, соат 14.00 да ёнғин содир бўлган. Тошкентшаҳар ИИБ ЁХБнинг берган маълумотига кўра, воқеа жойига пойтахтдан учта ёнғинга қарши кураш бригадаси юборилган. Соат 15.00 да ёнғин батамом ўчирилган.  Бинонинг ички қисми, ундаги барча жиҳозлар, буюмлар  ва 0,4  т бўёқсуюлтиргич ёниб кетган. Ёнғин оқибатида корхонанинг 3 нафар ходими тан жароҳати олган.

Улардан бири 18 ёшли йигит 75%, 2-3 даражали куйиш жароҳатини олган. Барча жабрланганлар Тошкент медицина академиясининг  куйиш марказига ётқизилган. Ёнғин сабаблари текширилмоқда.

Шарҳлар

Наманганда қўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор

22.12.2021, 10:59

Бу ҳақда Наманган ФВБ Матбуот хизмати хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 02-34да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига...
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионатининг янги санаси маълум қилинди

21.11.2021, 17:05

шу йил Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Аммо, маълум...
Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

10.11.2021, 18:36

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган...
Тошкентда Президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади

06.11.2021, 22:06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2021-йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент...