АсосийJamiyat

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойларига йўлни кўрсатувчи кўзгулар ўрнатилди(Фото)

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойларига йўлни кўрсатувчи кўзгулар ўрнатилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган, деб ёзади “Дарё”.

Фойдаланувчилардан бирининг қайд этишича, бу кўзгулар ҳам ҳайдовчилар, ҳам йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар учун мўлжалланган. Гап шундаки, сўнгги вақтларда катта кўчаларнинг ўртасига ўрнатилаётган ажратувчи тўсиқлар баъзи ҳолларда пиёдага яқинлашиб келаётган автомобилни, ҳайдовчига эса йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўриш имконини бермайди.

Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойига ўрнатилган кўзгу эса айнан шу камчиликни бартараф этишга ёрдам беради — кўзгу вазиятни «панорама» режимида кўрсата олгани сабаб, пиёданинг ҳам, ҳайдовчининг ҳам хавфсизлиги бир қадар ошади.

Бошқа янгиликлар