АсосийJamiyat

Тошкентнинг 12 та масканида байрам тадбирлари бўлиб ўтади

1 сентябрь куни Тошкентнинг 12 та масканида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ва халқ сайиллари бўлиб ўтади. Байрам тадбирлари 11:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлар рўйхати
•  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи;
•  Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи;
•  Бобур номидаги истироҳат боғи;
•  Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғи;
•  Фурқат номидаги истироҳат боғи;
•  Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи;
•  Тошкент ҳайвонот боғи қаршисидаги майдон;
•  Давлат цирки қаршисидаги майдон;
•  Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази қаршисидаги майдон;
•  «Бахт диёр» гузари қаршисидаги майдон;
•  «Локомотив» истироҳат боғи;
•  «Қуёшча нури» истироҳат боғи.

Бошқа янгиликлар