Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тошкент давлат стоматология институтига янги ректор тайинланди

Бўлимлар: Жамият
Добавлено: 31.08.2016, 18:16

Ҳукумат қарори билан Ризаев Жасур Алимжанович Тошкент давлат стоматология институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Xushnudbek.uz хабар берди.

Бунгача Жасур Ризаев Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг 2-Стоматология кафедраси мудири лавозимларида ишлаган.

Жасур Ризаев 1974 йили Тошкент шаҳрида туғилган, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

1996 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1998-2000 йилларда катта лаборант, 2000-2007 йилларда ассистент, 2007-2008 йилларда 1-ТДТИда доцент, 2008-2011 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туман тиббиёт бирлашмасида раҳбар бўлиб фаолият юритган.

2011 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори, 2016 йилдан буён Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг 2-Стоматология кафедраси мудири лавозимларида ишлаган.

2006 йилда тиббиёт фанлари номзодлиги учун, 2016 йили тиббиёт фанлари докторлиги учун диссертацияларни ҳимоя қилган. 60 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа