Тошкентдан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига борадиган тезюрар поездлар чипталари нархи 15 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ расмий сайти хабар бермоқда.
“Сотув куни 2016 йил 5 сентябрдан ва поезд жўнаш куни 2016 йил 20 сентябрдан №760/759 Тошкент-Қарши-Тошкент ва №762/761 Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги йўловчи поездларининг чипта нархлари 15% га оширилади”,—дейилади хабарда.