Долзарб мавзулар Абитуриент

ЕЧЛ. “Ювентус” сафарда “Динамо З” дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди (Видео)

Добавлено: 28.09.2016, 09:58

Европа чемпионлар лигаси "H" гуруҳи 2-турида "Ювентус" жамоаси сафарда "Динамо Загреб" меҳмони бўлди. Кутилганидек туринликлар рақибини қийинчиликсиз мағлубиятга учратди.

Загребда бўлиб ўтган учрашувда “Ювентус” рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритди.  Мазкур  гуруҳнинг иккинчи ўйинида "Севилья" ўз майдонида "Лион"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

"Динамо Загреб"  – "Ювентус" 0:4

Голлар: 0:1 – 24 Пьянич, 0:2 – 31 Игуаин, 0:3 – 57 Дибала, 0:4 – 85 Дани Алвес.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии