Актёрлар Шароф Шарапов ва Гули Шарапова(Эшонқулова)лар айни пайтда Самарқанд шаҳрида одатда тўйдан олдин ўтказиладиган фотосессияни ўтказди. Гули ва Шарофнинг ўзи бу ҳақда очиқ гапирмаётган бўлса ҳам уларнинг ижтимоий тармоқларга жойлаётган суратларига қараб шундай хулосага келиш мумкин. Бироқ Шароф ва Гулчеҳра ўзларининг бундан бир неча соат олдин келин куёв образида тушган суратлари остига "Скоро", яъни "Тез кунда" деган изоҳни ёзиб қолдиришган.
Маълумот учун, Шароф Шарапов ва Гулчеҳра 2015 йилнинг 30 майида расман никоҳдан ўтган, 2016 йилнинг 6 июлида эса ўғил фарзандли бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек санъаткорлари орасида фарзандли бўлганидан сўнг тўй қилиш ҳолати биринчи бор кузатилаётгани йўқ. Шоҳруҳ рэпер ҳам ўғил фарзандли бўлганидан сўнг фарзандининг онасига тўй қилиб, уйланган эди.