Европа чемпионлар лигаси “G” гуруҳи 2-турида Англия чемпиони “Лестер” ўз майдонида Португалиянинг “Порту” футболчиларини қабул қилди. Ўйиннинг 25-дақиқасида Ислам Слимани томонидан киритилган ягона гол “тулкилар”га ғалаба келтирди.
ЕЧЛда биринчи марта ўйнаётган “Лестер” гуруҳда кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритишини алоҳида таъкидлаш жоиздир. Бундан аввал Клаудио Раньери жамоаси сафарда Бельгия “Брюгге” клубини 3:0 ҳисобида енгганди.
Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйинида Даниянинг “Копенгаген” футболчилари “Брюгге”ни 3:0 ҳисобида таслим қилишга муваффақ бўлди.
“Лестер” – “Порту” 1:0
Гол: 1:0 – 25 Слимани.