АсосийJinoyat

Адолат “курашчиси”нинг қисмати Ёхуд хорижда юрган “акромийлар”нинг антиқа қилмишлари

Инсоннинг ўз оиласига, жуфти ҳалолига, фарзандларига муносабати унинг ички дунёси, маънавияти, одоб-ахлоқи юзасидан аниқ хулоса чиқаришга ёрдам беради. Шу маънода бир пайтлар баландпарвоз шиоралр. Ҳовлиқма ваъдалар билан ўртага чиқиб, ортидан кўпчиликни эргаштирмоқчи бўлган айрим диний экстремистик оқимлар раҳнамолари ва тарғиботчиларининг бугунги ҳаёти, турмуш тарзига боқиб, беихтиёр юқоридаги мулоҳаза  хаёлдан ўтади. 

Бир пайтлар, эсингизда бўлса,  “Акромийлар” деб аталмиш диний-экстремистик гуруҳ бўларди. Уларнинг бош ғояси “баркамол мусулмонни тарбиялаш” эди. Нақадар жозибали ва жимжимадор ғоя. Аслида эса, бу “ғоя”нинг тарғибочилари унга амал қилиш ўрнига наинки ўз Ватани ва халқига, балки  ўз яқинлари, қондошларига ҳам азият ва мусибат ёғдиришдан бошқасига ярамадилар.

Бахт ортидаги бахтсизлик
…Голландиянинг Амстердам шаҳридаги мавзелардан бирини сайр қилиш асносида ўзбек миллатига мансуб экани яққол кўриниб турган маъюс, ғамгин бир аёлга дуч келиш мумкин. Шаҳодат Рўзиева исмли бу аёлнинг маҳзун нигоҳлари ҳаётнинг жуда кўп ғам-андуҳларига рўбарў келганини айтиб турибди. 

Эндигина қирқни қоралаган бу аёлнинг ташқи кўринишига боқиб, эллик бешларга бориб қолган деб ўйлашингиз табиий. Ашаддий радикал экстремист Ҳусанбой Рўзиев билан тақдир ришталарини боғлагани аёлнинг  ҳаётдаги энг катта хатоси бўлди. 

Бир пайтлар у жуда бахтиёр яшарди. Ҳусанбой сингари у ҳам гўзал ва мафтункор Андижонда туғилиб вояга етган. Тақдир тақозоси билан учрашдилар, севишдилар, оила қурдилар...

Тинч-тотув, бахтли яшай бошлашди. 2000 йилларниyг бошида Ҳусанбой кўпгина давлатларда, хусусан Ўзбекистонда ҳам фаолияти тақиқланган “Акромийлар” диний экстремистик оқимига қўшилиб қолди-ю, ҳаммаси ўзгариб кетли. Аёлининг оҳу зорларига, кўз-ёшларига парво ҳам қилмаган эр “акромийлар”нинг ғоявий ботқоғига тобора ботиб бораверди ва алалоқибат шу оқимнинг фаол аъзоларидан бирига айланди. 

Хиёнат ботқоғи
У чуқур ўзлаштириб олган мутаассиблик назараясини 2005 йилда Андижонда юз берган нохуш ҳодисалар даврида ҳам қўллаб кўрди. Бироқ, Фарғона водийсининг бу гўзал шаҳрида вазиятни издан чиқариш мақсадида уюштирилган фитна амалга ошмади. Ёвуз мақсадларига ета олмаган жиноятчиларга “сичқоннинг ини минг танга бўлди”: улар  ўз қилмишларига ярага берилажак адолатли жазодан қутулиб қолиш мақсадида мамлакатдан қочиб кетишди. Ҳусанбой Рўзиев ҳам ўша пайтда оила аъзоларини ўзи билан қочишга мажбур қилди. 

Рўзиевлар оиласи Нидерландиянинг Амстердам шаҳридан бошпана топишди. Эрининг радикал оқимларга қўшилиб, катта хатога йўл қўйгани, ўз халқининг осойишта ҳаётига раҳна солишга  уринганини  англаган Шаҳодат уни бу жаҳолат йўлидан қайтаришга кўп уринди.  Бироқ, Ҳусанбой ўз хатоларини англаш ўрнига Нидерландияда биқиниб олган “акромий”лар билан эски алоқаларини давом эттирди. Улар биргалашиб, хорижий медиа саҳифалари орқали ҳукуматимизга нисбатан фитнангиз чиқишлар қилишни, ўз Ватанларига туҳмат ва иғво тошларини отишни касб қилиб олишди.

Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ
Ҳусанбойнинг кирдикорлари фақатгина Ватанга қарши жиноятлари билан чекланиб қолгани йўқ. Унинг ўзга хос “хислатлари” қаторига  ахлоқсизлик ва беҳаёлик ҳам қўшилди. Руҳий номутаносиблик ва шаҳватпарастлик 45 ёшни қоралаган Рўзиевни шу даражага олиб келдики, у ҳатто катта ўғли Ҳусниддиннинг бўлажак завжасини йўлдан уришгача бориб етди. 

Бу сир фош бўлгач, оилада катта можаро келиб чиқди. Ҳусанбой ўз айбини тан олиб, тавба қилиш ўрнига ўғли ва хотинини аямасдан дўппослади. Кейинчалик маълум бўлишича, Ҳусанбой “акромий” сафдошларидан бир қанчасининг қизлари билан ҳам “айланишиб” юрар, бу эса “биродар”ларининг кескин норозилигига сабаб бўлган  экан. 

Хато йўлга қадам қўйиб, бутун оиласини дарбадарликка мубтало қилгани етмаганидек, эрининг бу хурмача қилиқларидан жони ҳиқилдоғига келган Шаҳодат ажрашишга қарор қилди. 2016 йилнинг апрелида Нидерландия фуқаролик суди аёлнинг даъвосини қаноталантирди. 

Хазон бўлган умидлар
Ҳозир аёлнинг ҳаёти бирманча изга тушгандек кўринади. Аммо уни шу аҳволда кўриб, ҳаётидан мамнун деган хулосага боришнинг иложи йўқ. Ахир уч фарзанди билан ғурбат ўлкада, она Ватан ҳасрати билан яшаётган, умрининг 20 йилдан кўпроғини экстремистик ғоялар ва ахлоқсизлик гирдобидаги  жиноятчи, хиёнаткор эрига бахшида этган, бунинг эвазига хўрлигу азоблардан бошқа ҳеч нарсага эришолмаган бу ожиза ҳаётдан мамнун бўлиши мумкинми?

Ахир унинг ҳам бахтли яшашга, ўз Ватанида, ўз фарзандларининг масъуд дамларига гувоҳ бўлишга ҳақли эди-ку? Тўғри, унинг энг бахтсиз,  қора кунлари худди қўрқинчли тушдек ортда қолгандир. Лекин энди, бундан буёғига  нима бўлади?  Бу қоронғи, истиқболсиз муҳитдан чиқишнинг имкони борми? Наҳотки, бир қулоч арқон ҳаммасига нуқта қўйса? 

Аёл бир неча бор ўз жонига қасд қилмоқчи ҳам бўлди. Аммо, онаизор фарзандлари Ҳусниддин, Шоҳсанам ва Оятуллони ўйлабгина бу мудҳиш режасидан воз кечди. Зотан у агар ўзига бир кор-ҳол бўлса, собиқ, қабоҳатга бурканган “акромий” эри  уч жигарбандини тақдир ҳукмига ташлаб қўйишини яхши билади...

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар