Му5
3

Ислом Каримовга Саудия қироли томонидан берилган Каъба ёпинчиғи Татьяна Каримова томонидан “Минор” масжидига ҳадя қилинди(Фото)

ЖАМИЯТ 12.10.2016, 14:15
Теглар: Фото, Ислом Каримов
34856
Ислом Каримовга Саудия қироли томонидан берилган Каъба ёпинчиғи Татьяна Каримова томонидан “Минор” масжидига ҳадя қилинди(Фото)

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримова 2016 йил 10 октябр куни Тошкент шаҳрида қад ростлаган “Минор” жоме масжидини зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги сайти маълум қилди.

Ушбу масжид  республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бевосита тавсиялари ва ташаббуслари билан 2013 йил 29 июлда Тошкент шаҳрининг Минор маҳалласи ҳудудида бунёд этилган. 

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримоваларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Тошкент шаҳар вакиллиги ходимлари ва масжид жамоаси кутиб олишди. Зиёратчилар даставвал масжидга ўзгача кўрк бағишлаб турган фаввора ва ҳудудда олиб борилган ободонлаштириш ишлари билан таништирилди. 

Шунингдек, масжиднинг ички ҳовлиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Тошкент шаҳар вакиллиги маъмурияти хонаси ва масжид хоноқохини зиёрат қилди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов масжиднинг қурилиш тарихи, масжид сиғими, юртимизнинг турли вилоятларидан келаётган зиёратчиларнинг юртимиз ва яқинда вафот этган юртбошимиз ҳақларига қилаётган дуоларини айтиб ўтди. 

Анвар қориТурсунов масжиднинг қурилиши Ўзбекистон Республикасининг биринчи Призиденти Ислом Каримовнинг ташабуслари билан чиройли ва кўркам ҳолга келтирилганлигини, ушбу қилинган барча ишлар таҳсинга сазовор эканлигини таъкидлаб ўтди.

Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримовалар “Минор” масжидига қилган зиёратларидан мамнун бўлганликларини билдириб, биринчи Президентимизнинг 1992 йил Умра сафарида Саудия Арабистони қироли томонидан ҳадя қилинган кисвани масжид жамоасига ҳадя қилишди. Ушбу кабапўшнинг қадри яна шу билан баландки, ушбу кисва бир йил давомида Кабайи Муаззама ичида сақланганлигидадир.

Зиёрат сўнгида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳақларига Қуръон тиловат қилиниб, руҳи покларига бағишланди. Шунингдек, зиёратчиларга “Минор” масжиди номидан эсдалик совғалар топширилди.












Шарҳлар

Хоразмда “Шамол генератори” ишлаб чиқарилади

22.01.2020, 18:06

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан...
Қорақалпоғистон Республикасида Ватан ҳимоячилари куни байрамининг ёрқин лаҳзалари (Фоторепортаж)

14.01.2020, 20:17

Бугун, 14 январь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда...
Нукусдаги фестивалда ҳарбийларнинг чиқишлари, ёшлар билан қувноқ баҳслар, қурол, ҳарбий техникалар кўргазмаси ва бошқалар намойиш этилди (Фото)

14.01.2020, 18:07

Ватанпарварлик ойлиги доирасида барча ҳудудларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ватанпарварлик фестиваллари орқали Ватан ҳимоячилари куни айёми умумхалқ байрами сифатида халқимиз билан бирга ўтказиляпти.Нукус шаҳри...
Австралия табиий офат исканжасида (Фото)

07.01.2020, 12:29

2019 йилнинг октябрь ойларида ҳаво ҳароратининг исиб кетиши оқибатида Австралиянинг шарқий ҳудудларида бошланган ўрмон ёнғинлари ҳозирда Янги жанубий Уэлс ва Виктория штатларининг жанубий-шарқий қисм ҳудудларигача...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz