АсосийJamiyat

Пойтахтдаги квартиралар нархи қимматлашди

Сентябрь ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нархавгуст ойига қараганда 1 фоизга қимматлаб, 573 ш. б. (шартли бирлик)дан 577 га кўтарилди. Бу ҳақда “Газета.uz” CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компаниясига асосланиб, хабар бермоқда.   

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи ўзгаришсиз қолди — 543 ш. б, ғиштли уйлар нархи эса 1 фоизга қимматлади — 613 дан 621 га.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 571 ш. б. (-1%), икки хонали — 561 (0%), уч хонали — 590 (+2%), тўрт хонали — 597 (-1%), кўп хонали — 579 (-2%).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Бошқа янгиликлар