sevimli
Sevimli

Тошкентда ёзма саводхонлик бўйича Diktant.uz акцияси ўтказилади

ЖАМИЯТ 21.10.2016, 15:02
Теглар: Тошкент
Тошкентда ёзма саводхонлик бўйича Diktant.uz акцияси ўтказилади

UZINFOCOM Маркази ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда мамлакатимиздаги бир қатор университет, институт, ташкилотлар ҳамкорлигида 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 27 йил тўлиши муносабати билан, ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойлик – ўзбек тилининг ворислари сифатида она тилини асраб – авайлаш, унинг нуфузини янада ошириш мақсадида Diktant.uz – ёзма саводхонлик бўйича акция ўтказилади.

Diktant.uz акцияси – аҳоли, айниқса ёшлар орасида ёзма саводхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш, ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва қизиқишни янада ошириш ҳамда ўзбек тили таълимини такомиллаштиришга қаратилган таълимий акция ҳисобланади. Мазкур акцияда иштирок этиш ёши чегараланмаган бўлиб, унда ўзбек тилида ёзишни биладиган барча хоҳловчилар диктант ёзиш йўли орқали имло саводхонлиги бўйича ўз билимларини текшириб кўриш имкониятига эга бўладилар. Акция 2016 йилнинг 29 октябрь куни соат 15-00 да бир пайтнинг ўзида қуйидаги манзиллар бўйича ўтказилади:

- Алоқа тарихи музейи (Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 28-a уй);
- Тошкент Давлат шарқшунослик институти (Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 25-уй);
- Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети (Ўзбекистон миллий университети биносида, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, Университет-4 кўчаси);
- Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети (Учтепа тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, Г-9 а мавзеси, 21-а уй).

Акцияда иштирок этиш истагида бўлган хоҳловчилар www.diktant.uz сайтида олдиндан рўйхатдан ўтишлари мақсадга мувофиқ.

Шарҳлар

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионатининг янги санаси маълум қилинди

21.11.2021, 17:05

шу йил Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Аммо, маълум...
Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

10.11.2021, 18:36

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган...
Тошкентда Президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади

06.11.2021, 22:06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2021-йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент...
Тошкентда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари маълум бўлди

02.11.2021, 23:54

2022 йилда Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, мазкур чемпионат олдидан саралаш беллашувлари ўтказилди. Тошкент мезбонлик қилган баҳсларда Тимур Кападзе...