Англия чемпионати 9-тур марказий ўйинида "Манчестер Юнайтед" жамоаси Лондонда "Челси" футболчиларига қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда "Челси" йирик — 4:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг 35-сониясида Педро ҳисобни очган бўлса, 21-дақиқада Гари Кэхилл ҳисобни оширди.
Ўйиннинг 62-дақиқасида Эден Азар ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 70-дақиқада Нголо Канте жамоасининг учрашувдаги 4-голига муаллифлик қилди.
“Челси” – “Манчестер Юнайтед” 4:0
Голлар: Педро, 1, Кэхилл, 21, Азар, 62, Канте, 70
“Челси”: Куртуа – Аспиликуэта, Давид Луис, Кэхилл – Мозес, Канте, Матич, Алонсо – Педро (Чалоба, 71), Диего Коста (Батшуайи, 78), Азар (Виллиан, 78).
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа – Валенсия, Байлли (Рохо, 52), Смоллинг, Блинд – Эррера, Феллаини (Мата, 46) – Лингард (Мартиаль, 65), Погба, Рашфорд – Ибрахимович.
Огоҳлантиришлар: Педро, Давид Луис, Алонсо – Байлли, Погба.