Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тошкентда туғилган футболчи Англия клуби ҳужумчисига айланди

Бўлимлар: Футбол

Асли Тошкентда туғилган нигериялик ҳужумчи Питер Одемвингие Англия чемпионатининг биринчи дивизионида иштирок этувчи  "Ротерхэм Юнайтед" жамоаси футболчисига айланди, деб хабар бермоқда Sports.uz. 

35 ёшли футболчи ёзда "Сток Сити" билан шартномаси якунлангач, клубсиз қолган эди. Одемвингие "Халл Сити"да кўрикдан ўтди бироқ унинг ҳаракатлари клуб раҳбариятига тўғри келмади.

Питер Одемвингие фаолияти давомида Нигерия, Бельгия, Франция, Россия ва Англия чемпионатларида тўп сурган. 2002 йилдан буён Нигерия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва 65 та учрашувда 11 та гол урган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии