Sevimli

Олимпия ўйинлари совриндорлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюришди

ЖАМИЯТ 27.10.2016, 11:21
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон, Тошкент, Рио–2016
Олимпия ўйинлари совриндорлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюришди

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари меҳмон бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда

“INFOLIB–2016” V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ташкил этилган учрашувда  Ўзбекистон ифтихорлари - Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров, Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиблари Рустам Тўлаганов, Муроджон Аҳмадалиев ва Ихтиёр Наврўзов, шунингдек Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, Тошкент шаҳри мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ҳамда Миллий кутубхона фойдаланувчилари қатнашдилар.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев “INFOLIB – 2016” Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги билан барча иштирокчиларни, меҳмонларни қутлади ва мустақиллик йилларида Ўзбекистон спортчиларининг жаҳон миқёсида қўлга киритаётган ютуқлари тахсинга сазоворлиги, шунингдек, Рио-де-Жанейродаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг муваффақияти ҳақида сўзлади.

Дархақиқат, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида спортчиларимиз томонидан жаҳон ареналарида эришилган ютуқлар мамлакатимиз спорт тарихига олтин ҳарфлар билан битиладиган бўлди. Айниқса Бразилиядаги Олимпия ўйинларида ўзбек спортчилари томонидан 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза, жами 13 та медаль қўлга киритилиши, якунда делегациямиз умумжамоа ҳисобида жаҳоннинг 207 мамлакати орасида фахрли 21-ўринни эгаллаши чиндан ҳам бутун дунёни ҳайратга солди.

Тадбирда спортчиларимиз нафақат ўзларининг спортга бўлган қизиқишлари, қандай қилиб катта спортга қадам қўйганликлари, қўлга киритган ютуқлари ва Олимпия ўйинларидан олган таассуротлари, балки қандай китобларни севиб мутолаа қилишлари, мусобақаларга тайёргарлик жараёнида китоб ўқиш руҳий тайёргарлик масаласида қанчалар муҳим аҳамият касб этиши хақида ҳам сўзлаб беришди.

Тадбир қатнашчилари шунингдек ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олдилар ва ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, бу каби тадбирлар ёш авлодни спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга, шунингдек кўпроқ бўлажак чемпионлар етишиб чиқишига илҳомлантиришини айтиб ўтдилар. 

Тадбир сўнггида ёш талабалар спортимиз юлдузлари билан суратга тушиш ва улардан дастхатлар олишга ҳам улгуришди. Бир сўз билан айтганда тадбир ниҳоятда самимий ва ҳаяжонли руҳда бўлиб ўтди.

Шарҳлар

Ўзбекистон делегацияси Қобул шаҳрида Афғонистон Mуваққат ҳукумати билан музокара ўтказди

30.11.2021, 22:49

2021 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Кобул шаҳрига ташриф буюриб, Афғонистон Муваққат ҳукумати вакиллари...
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионатининг янги санаси маълум қилинди

21.11.2021, 17:05

шу йил Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Аммо, маълум...
Ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионати финалига йўл олди

16.11.2021, 22:01

БААнинг Дубай шаҳрида карате бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.Ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг беш қитъасидаги 104та давлатдан жами 983 нафар спортчи ғолиблик...
Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

10.11.2021, 18:36

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси