Sevimli

Россиянинг Саратов вилоятида содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик фуқаролар жабрланди

ЖАМИЯТ 31.10.2016, 15:25
Теглар: ЙТҲ, Россия, Автобус, Тошкент
Россиянинг Саратов вилоятида содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик фуқаролар жабрланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Тошкент шаҳри томон йўлга чиққан автобус 30 октябрь куни соат 08:30 да йўл четидаги чуқурликка қулади, деб хабар берди “ТАСС” нашри. Ҳодиса оқибатида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди.

Автобус салонида 28 нафар йўловчи бўлган. Полициячиларнинг маълумот беришича, петербурглик 23 ёшли автобус ҳайдовчиси ҳавонинг совиши натижасида музлаган ва сирғанчиқ йўл устида автомобиль бошқарувини йўқотган, оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. 

“Автобус жарликка қулаган. Олти нафар йўловчи касалхонага ётқизилган, ўн кишига воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Қолганлар эса иссиқ овқат билан таъминланиш учун Октябрск шаҳрида жойлашган мактабга юборилган. Уларни ўз манзилига етказиш чора-тадбирлари кўрилмоқда”, деб маълумот берди вилоят бошқарув раиси ўринбосари Александр Буренин.

Шарҳлар

Тошкент вилоятида 3та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

22.01.2022, 09:02

Ижтимоий тармоқда тарқалган Ўрта Чирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди. 2022 йил 21 январь куни соат 20:00 ларда,  Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан...
Индонезиядаги ЙТҲ оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

21.01.2022, 23:27

Индонезиянинг Баликапан шаҳрида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда The Indonesia хабар бермоқда. Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида 19 киши ҳалок бўлган ва 22 киши тан жароҳати...
Фарғонада "Lacetti" ҳайдовчиси боласини кўтариб кетаётган аёлни уриб юборди

19.01.2022, 20:27

Ижтимоий тармоқда тарқалган Фарғонада "Lacetti" ҳайдовчиси она ва болани уриб юборганлиги бўйича маълумот берилди.  Бугун, 2022 йил 19 январь куни соат 11:00 ларда, Фарғона шаҳар...
Тошкентда 3та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Натижада...

11.01.2022, 00:29

Ижтимоий тармоқда тарқалган  Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан тезкор хабар берилди. Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 10 январь куни соат 22:20 ларда Тошкент шаҳар,...