Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов қизи Дурдонани узатди. Бу ҳақида унинг ўғли Улуғбек Холмедов Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади “Дарё”.
«Бугун хонадонимиз фариштаси, кўзларимиз қувончи, уч акасининг эркаси, кенжамиз, бир донамиз Дурдонахонни турмушга бердик. Жоним синглим, ширинсўзим, меҳрибоним, бир донам — бахтли, олтин тахтли бўлгин. Сени дунёларга алмашмайман. Ҳаётинг ҳам ўзингдек гўзал бўсин», — деб ёзди Улуғбек Холмедов.
Мирзабек Холмедовнинг Улуғбек ва Дурдонадан ташқари, Ойбек ва Отабек исмли ўғиллари ҳам бор.
19.08.2019, 20:34
Актёр ва шоумен Азиз Умрзоқов 17 август куни оила қурди. Азиз ва Заринахоннинг никоҳ оқшоми пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди.05.10.2017, 11:35
Куни кеча Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Ширин Ғофурова томонидан Maslahat.uz гуруҳига жойланган пост интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Маълум бўлишича, Тошкентда Беҳзод ва Дилафрўз исмли...14.08.2017, 12:34
Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...09.08.2017, 14:17
Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни Таиланднинг Пхукет оролидаги "Le MERIDIEN Phuket Beach Resort" меҳмонхонасида севган инсонига турмушга чиқди. Ўзига хос тарзда ўтган тўйдан фото...