Хонанда Райҳон Ғаниева ҳамда машҳур бошловчи Фарҳод Алимовларнинг турмуш қуришаётганликлари ҳақидаги хабар кимнидир ҳурсанд қилган бўлса, яна кимнингдир ғазабига дучор бўлди. Хуллас Райҳоннинг Инстаграмдаги саҳифаси ана шу каби таъна-дашномли фикрларга тўлиб тошди.
Райҳон шу каби изоҳларга битта қилиб жавоб ёзишга қарор қилди.
“Бекорга ҳаракат қилманг, меҳнатингизга ачинаман. Мен уларни ҳатто ўқимайман. Сизларга вақтингизни фойдалироқ нарсаларга сарфлашингизни маслаҳат берган бўлардим. Атрофингизга назар солинг, аҳир ҳаётимизда мўъжизалар қанчалар кўп, уларни қандай сезмаслигингиз мумкин? Бу йўл билан сизларга ўз муҳаббатимни изҳор қилишга уруняпман. Ҳатто сиз мени ўзингизга дўст деб билмасангиз ҳам, мен сизларни барибир яхши кўраман ва улкан бахт тилайман. Чин қалбдан.”
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни Фарҳод ва Райҳоннинг никоҳлари муносабати билан пойтахтимизнинг ресторанларидан бирида Амру-Маъруф дастурхони ёзилади.
14.11.2019, 18:36
Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...06.11.2019, 12:06
Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...19.08.2019, 20:34
Актёр ва шоумен Азиз Умрзоқов 17 август куни оила қурди. Азиз ва Заринахоннинг никоҳ оқшоми пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди.26.06.2018, 10:51
Райҳон Ғаниева ўзининг инстаграмдаги саҳифасида янги оилавий суратларини тақдим этди... Ўғиллари — Ислом ва Имрон, синглиси — Насиба ва жияни — Латифанинг расмлари хонанданинг мухлислари...