Пойтахтимизда “Олтин куз – 2016” мавсумий либослар намойиши бошланди

ЖАМИЯТ 11.11.2016, 15:55
Теглар: Мода
7049
Пойтахтимизда “Олтин куз – 2016” мавсумий либослар намойиши бошланди

Пойтахтимиздаги «Zarqaynar» миллий санъат марказида “Олтин куз – 2016” кузги-қишки либослар намойиши бошланди. 

Тошкент шаҳридаги Ҳаваскор модельерлар ва тикувчилар уюшмаси томонидан “Begim parfum gallery”, “7-Studio”, “Bek mega textile” каби компаниялар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирга либослар мода ва дизайни соҳасидаги мутахассислар, талаба-ёшлар, коллеж ўқувчилари, мода ихлосмандлари таклиф этилди, дея хабар беради ЎзА. 

“Олтин куз – 2016” модалар намойишида юртимиз ва хорижий мода саноатининг замонавий тараққиёт тамойил ва йўналишлари, эксклюзив либослар, кенг омма учун мўлжалланган маҳсулотлар яратишда янгича ёндашувлар, текстиль ва енгил саноатдаги инновацион янгиликлар билан танишиш мумкин. 

Миллий либослар марказида кундалик либослар, модельерларнинг энг сара ижод намуналари, ҳаммабоп кийим-кечаклар болалар, аёллар ва эркаклар йўналишида намойиш этилади. Камалакранг хонатлас, кўркам адрас, бахмал, нафис шойи каби миллий матоларимиз модельерларнинг бой ва бетакрор хаёлот олами натижасида гўзал либослар кўринишида томошабинлар эътиборига тақдим қилинади. 

Модалар намойиши бетакрор ва ранг-баранг тадбирларга бой. Парфюмерия соҳасидаги янгиликлар, мода нашрларининг тақдимотлари, ёшлар ижодининг турли йўналишлар бўйича намойиши, миллий либослар кўриги, маҳорат дарслари, атоқли модельер ва дизайнерлар билан учрашувлар, концерт ва гўзаллик кўргазмалари шулар жумласидандир. 

Намойишнинг илк кунида ёш модельерларнинг «Street Style» услубидаги либослар тўплами тадбир иштирокчилари ҳукмига ҳавола этилди. Жўшқин, завқли, шу билан бирга қулай, оддий ва табиий услубдаги бу либослар кўпчиликда катта таассурот уйғотди.

Шарҳлар

​Кислота оқибатида юзи куйган 19 ёшли модель қиз Нью-Йоркдаги модалар ҳафталигида иштирок этди

15.06.2017, 14:07

19 ёшли Решма Куреши Нью-Йоркда ўтказилган модалар ҳафталигида ҳинд дизайнери Арчани Кочхарнинг либосларини намойиш қилди, деб ёзди Svpressa.ru нашри.Қиз узун кўйлак ва нафис тожда подиумга...
​«Болажонлар-ширинтойлар» мода фестивали бошланди

30.05.2017, 10:48

Пойтахтимизда «Болажонлар-ширинтойлар» болалар мода фестивали бошланди. “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган фестивалда маҳоратли ижодкорлар, ёш дизайнерлар, болалар ижодиёти марказлари,...
​Шарқ аёллари ҳақидаги эскича тасаввурларга барҳам бераётган Саудия Арабистони маликаси (фото)

15.05.2017, 13:53

Саудия Арабистони маликаси — 33 ёшли Амира ат-Тавил гўзал, ўзига ишонган, довюрак ва собитқадам аёл, деб ёзади “Дарё”. У нафақат Саудия Арабистонида, балки бутун дунё...
​Россиялик мода тарихчиси Александр Васильевнинг кўрсатуви Ўзбекистонга бағишланди

24.04.2017, 16:41

Мода тарихчиси Александр Васильев Россиянинг Биринчи каналидаги “Модний приговор” кўрсатувида Ўзбекистон санъати ва туристик салоҳияти ҳақида ҳикоя қилди.
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° туман
Валюта курси