my5

Аёл ўлими олдидан охирги маротаба янги йилни эри билан кутиб олишга қарор қилди, бироқ...

ДУНЁ 25.11.2016, 10:16
Теглар: Фото, Аёл, Эр-хотин, Касаллик, Касалхона
4601
Аёл ўлими олдидан охирги маротаба янги йилни эри билан кутиб олишга қарор қилди, бироқ...

Кэти ва Далтон Прагерларнинг ҳаёти ҳақиқий эртакни эслатади, деб хабар беради “Womenmistery.ru” нашри.

Аммо ҳаётда ҳамма нарса эртаклардаги каби бахтли якун топавермайди. Бу жуфтлик илк маротаба 18 ёшда учрашиб, орадан икки йил ўтгач, турмуш қурган эди. Улар атиги беш йилгина бахтли ҳаёт кечиришди. Кэти ва Далтоннинг яқинлари, дўстлари улар кам яшаган бўлсалар-да, ҳаётлари худди эртаклардаги каби сеҳрли ва бахтли ўтганини бир овоздан тасдиқлашди.

Уларнинг ҳар иккаласи болаликдан наслий, ўсимтали фиброз касаллигига чалинган эди. Бу касаллик ўпкага жиддий таъсир қилиб, муқаррар ўлимга олиб келарди. Кэти ҳам, Далтон ҳам ўлимга маҳкум эканликларини яхши биларди. Улар ижтимоий тармоқлар орқали танишиб қолган эдилар.

Умумий бахтсизлик уларни бир-бирига боғлаб, муҳаббат туғилишига сабаб бўлди. Кэти ва Далтон илк маротаба учрашганда бу тақдир эканлигини англашди. 20 ёшга тўлганда турмуш қуришди.

Далтон ҳам, Кэти ҳам бу бедаво дард билан узоқ яшай олмасликларини яхши биларди. Шунинг учун ҳам ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишга, ҳаётдан лаззатланиб яшашга ҳаракат қилишарди. Улар дўстлари билан турли кечалар ташкил қилар, саёҳатларга чиқишарди. Севишганлар тўрт йил бахтли ҳаёт кечиришди.

Кейин эса зангори, тиниқ осмон узра қора булутлар пайдо бўлди…

Уларнинг ҳар иккаласи ҳам ўпка кўчириш операциясини бошдан кечиришлари лозим эди. 2014 йилда Далтонга, 2015 йилнинг июль ойида Кэтига ўпка кўчириб ўтказилди. Аввалига ҳаммаси кўнгилдагидек эди, аммо орадан бир неча ой ўтгач, Далтоннинг саратонга чалингани маълум бўлди. Кэтининг соғлиги ёмонлашди, кўчириб ўтказилган ўпка унинг организмига мослашолмади. Шундан кейин улар бахтли ҳаёт ниҳоясига етганлигини англашди.

Далтон билан Кэти янги йил байрамини жуда яхши кўришарди. Улар қишгача яшамасликларини тушуниб, янги йилни сентябрь ойида нишонлашга қарор қилишди. Минг афсуски, уларнинг бу режаси ҳам амалга ошмади. Далтон касалхонадан чиқиб, уйга қайтиш арафасида касаллик асоратидан 17 сентябрь куни вафот этди. Орадан бир неча кун ўтгач, Кэти ҳам унинг ортидан жўнади. У сўнгги нафасигача Далтон билан интернет орқали алоқада бўлди. Кэти вафот этгандан кейин яқинларига тез орада турмуш ўртоғи билан учрашишини айтди. Кэти ва Далтон қисқа умр кечирган бўлсалар-да, ҳақиқий муҳаббат, бахт нашидасини суришга улгуришди...

Шарҳлар

Сирдарёдан махсус репортаж: Халқ артистлари халқ хизматига келди… (Фото)

23.05.2020, 12:43

Бугун кўнгилларни обод қиламан деган ҳар кимнинг йўли Сирдарё вилоятига туташиши аниқ. Техноген офат чин маънода бутун миллатни оёққа турғизди, бир тан-у бир жон бўлишга...
Президент Сардобада: 1480 хонадондан иборат 37 та уйнинг пойдеворига тамал тоши қўйилди (фото ва видео)

15.05.2020, 14:27

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Сирдарё вилоятига келди.Маълумки, жорий йил 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги...
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийлари сирдарёликларга ёрдам беришни бошлади (Фото)

05.05.2020, 12:22

3 май куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округдан 300 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳамда 20 га яқин ҳарбий ва махсус техника Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида содир...
Қашқадарёда фотоқопқонга тушган қор қоплонининг суратлари эълон қилинди

29.04.2020, 12:46

Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонасига  ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплонининг ноёб кадрлари тушиб қолди.Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81