Англия чемпионати 13-турида "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз майдонида "Вест Хэм" футболчиларига қарши баҳс олиб борди.
Анчагина қизиқарли кечган беллашувда 1:1 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Диафра Сако стандарт вазиятдан узатилган тўпни Де Хеа дарвозасига аниқ йўллади.
21-дақиқага келиб Златан Ибраҳимович мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда ҳам икки жамоада ҳисобни тенглаштириш учун талайгина вазиятлар бўлди, аммо ҳисоб бошқа ўзгармади.
"Манчестер Юнайтед" – "Вест Хэм" 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 2 Сако, 1:1 – 21 Ибраҳимович.
"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Рохо, Джонс, Дармиан, Валенсия, Лингард (Феллайни, 85), Погба, Эррера, Мата (Мхитарян, 65), Рэшфорд (Руни, 65), Ибраҳимович.
"Вест Хэм" – Рэндолф, Коллинз, Огбонна, Крессуэлл, Антонио, Нобл, Куяте, Лансини (Айю, 74), Обианг, Пайет (Фегули, 90), Сако (Флетчер, 66).
Огоҳлантиришлар: Погба (27), Феллайни (88), Крессуэлл (90), Валенсия (90).