АсосийShou-biznes

Шаҳзода Матчонованинг турмуш ўртоғи билан боғлиқ хабарларга ойдинлик киритилди (Фото)

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни пойтахтимизнинг “Яккасарой” тўйхонасида актриса Шахзода Матчонова Омар исмли йигитга турмушга чиққани хақида хабар берган эдик. Мазкур хабар ва Инстаграмда тарқалган тўй суратлари шу кунларда интернет оламида кенг муҳокама қилинмоқда.

26 ноябрдан бу тўй билан боғлиқ аввалига гумонлар кейин эса ғалати хабарлар, кетидан эса умуман мантиққа зид маълумотлар ёғила бошлади. 

Sayyod.com нашри мазкур хабарлар юзасидан қуйидаги мақолани чоп этди. Унда келтирилишича, инстаграмга нашр томонидан жойланган суратлар остидаги изохларга одамлар куёв хақида турли хабарлар ёза бошлашган. Яъни хабарларида Омар исмли йигит аслида Музаффар эканлиги, ҳатто куёвнинг энга яқинлари ҳам тўй хақида интернетдан билишганидан хайратда эканликлари ёзила бошланган. Энг қизиғи, йигитнинг онаси хам Туркияда”, деб ёзади нашр.

Нашрнинг маълум қилишича, Машарифов Музаффар Мирайимович 28 сентябрьда туғилган, ўзбек, 9 ойлигида отаси вафот этган, онаси билан Туркиядаги Истанбул шаҳрида ишлаб, истиқомат қилишган. Ўзбекистонда бир вақтлар жудаям машхур ва таниқли бир гурухдаги солистларнинг жияни. Туркиянинг футбол жамоаларидан бирида тўп суради ва шу тарафлама кўпчилик уни яхши танийди. Шундан сўнг нашр Шахзода  Матчонова билан боғланган. Барча саволларга бемалол жавоб берган Шахзоданинг жавобларни эса сайтга қўймасликка қарор қилган. 

Шахзода жавобларида фақатгина  Музаффар билан у аввалроқ Туркияда танишгани ва айни дамда Шахзода Туркиянинг Истанбул шаҳрида  қайнонаси билан эканини маълум қилган. 

“Бироқ нима сабабдан тўйда куёв яқинлари бўлмагани, нима учун Музаффар Омар исми билан уйлангани ҳақидаги саволлар ҳозирча очиқ қолмоқда”, деб ёзади нашр.

“Бу шахсий ва оилавий масала. Муносабатлар ва улар билан боғлиқ масалалар шахсий ҳудуд хуқуқида”, дея якун ясайди мақолага Саййёд нашри.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар