“Манчестер Юнайтед” жамоаси АПЛ 13-турида “Вест Хэм”ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
“Championat.com” нашрининг хабар беришича, манкунианлар “Олд Траффорд”да ўтказилаган қаторасига тўртинчи ўйинда ғалаба қозона олмади. Сўнгги марта бундан ёмон кўрсаткич 1990 йилнинг февраль ойида қайд этилганди.
Аввалроқ “МЮ” ўз майдонида “Сток Сити” (1:1), “Бёрнли” (0:0) ва “Арсенал” (1:1) билан дуранг ўйнаганди. “Манчестер Юнайтед” охирги марта ўз майдонида 24 сентябрь куни ғалаба қозонган. Ўшанда жамоа “Лестер”ни 4:1 ҳисобида мағлуб қилганди.