АсосийSport

АПЛ. "Манчестер Юнайтед"нинг ғалабасиў ўйинлари давом этмоқда

Англия чемпионати 14-турида “Эвертон” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” футболчиларини қабул қилди.Қизиқарли тарзда кечган учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 

Учрашувнинг 42-дақиқасида Златан Ибрагимович чиройли тарзда гол киритиб, ҳисобни очган бўлса, "Эвертон" сардори Лейтон Бэйнс сўнгги дақиқаларда пенальтидан киритган голи эвазига жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди. 

"Эвертон" – "Манчестер Юнайтед" 1:1

Голлар: 42 Ибрагимович, 89, пенальти Бейнс.

"Эвертон": Стекеленбург, Фунес Мори, Бейнс, Коулмэн (Холгейт, 67), Уильямс, Клеверли (Деулофеу, 65), Бэрри, Болази (Валенсия, 68), Гуйе, Миральяс, Лукаку.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Рохо, Жонс, Дармиан, Валенсия, Мхитарян (Феллайни, 85), Погба, Кэррик, Эррера, Марсьяль (Рэшфорд, 83), Ибрагимович.

Огоҳлантиришлар: Рохо (16), Бэрри (31), Феллайни (88), Де Хеа (88), Лукаку (90).

Бошқа янгиликлар