АсосийDunyo

2016 йил давомида қизил йўлакчанинг энг чиройли либос кийган юлдузлари рўйхати аниқланди

ET Online нашри  2016 йил давомида қизил йўлакчадан ўтган  юлдузларнинг энг зўр 17 либоси рўйхатини тақдим этди, деб хабар берди “Gazeta.ru”  нашри.

“Аслзодалар ҳаёти” фильми премьерасида Carolina Herrera брендининг мини-кўйлагини кийган актриса Блейк Лайвли нашрнинг эътиборини тортди. 

Лондонда ўтказилган “Доктор Стренж” фильми премьерасига ташриф буюрган , Elie Saab брендининг узун ва шаффоф либосини кийган Рейчел Макадамс ҳам назардан четда қолмади.

“Оскар” мукофоти тақдимоти маросимида актриса Женнифер Гарнернинг Atelier Versace брендига тегишли ва мазкур бренднинг яна бир либосини “Гремми” мукофоти тақдирлаш маросимида кийган хонанда Тейлор Свифтларнинг либоси – энг замонавий либослар рўйхатидан ўрин олди.

“Олтин глобус” тақдимотида хонанда ва актриса Женнифер Лопес Giambattista Valli брендининг ва Met Gala балида Zac Posen брендининг қоронғиликда нур таратувчи кўйлагини кийган Клэр Дэйнсларнинг либослари ҳам чиройли либослар рўйхатига киритилди.

Glamour журналининг “Йил аёли” тақдимот маросимида Marchesa брэндининг либосини кийган хонанда Гвен Стефани “маликалар услубидаги либос соҳибаси” унвонига сазовор бўлди.

Бошқа янгиликлар