Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарҳод Алимовларнинг турмуш қуриши ўтган ойнинг энг шов-шувли хабари бўлди, десак муболаға бўлмайди. Дастлаб, уларнинг турмуш қуриши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Фарҳод ва Райҳон бу хабарларни бир муддат тасдиқлашдан бош тортди ҳамда муносабатларини оммадан яширишга уринди.
Бироқ, 2016 йил 5 ноябрь куни Райҳон ва Фарҳод Алимовларнинг турмуш қургани маълум бўлди. Кейинроқ, улар асал ойини ўтказиш учун Дубайга жўнаб кетди.
Райҳоннинг кўп сонли мухлислари ундан турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов билан бирга тушган суратларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштиришни сўрамоқда. Бироқ шу вақтга қадар на Фарҳод Алимов ва на Райҳон биргаликда тушган тўлиқ суратларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирмаган.
Райҳон турмуш ўртоғи билан тушган суратларини босқичма-босқич эълон қилаётгандек таассурот уйғотмоқда. Сабаби, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида турмуш ўртоғи билан тушган суратларида дастлаб Фарҳод Алимовнинг ярми кўринган бўлса, кейинроқ эълон қилаётган суратларда Фарҳод Алимовнинг тобора кўпроқ кўрина бошлаганини пайқаш мумкин.
Айни пайтда Райҳон ва Фарҳод Алимов Ҳиндистон сафарида. Ушбу афсонавий мамлакатда Райҳоннинг янги "Намасте" қўшиғига клип суратга олинмоқда.