АсосийSport

АПЛ. "Челси" йирик ҳисобда "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, пешқадамликни мутаҳкамлаб олди

Англия чемпионати 18-турида “Челси” жамоаси ўз майдонида "Борнмут" футболчиларини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 24-дақиқасида Педро ҳисобни очган бўлса, 49-дақиқада Эден Азар пенальтидан гол киритиб, ҳисобни оширди. 90-дақиқада Педро дубль муаллифи бўлди.

Мазкур ғалаба Антонио Конте жамоаси учун қаторасига 12-си бўлди. “Челси” ҳозирда 46 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

"Челси" – "Борнмут" 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 24 Педро, 2:0 – 49, пенальти Азар, 3:0 – 90 Педро.

"Челси" – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Педро, Фабрегас, Виллиан (Чалоба, 83), Матич, Азар (Батшуайи, 90), Мозес (Айна, 90).

"Борнмут" – Боруц, Смит (Айб, 77), Кук, Дэниэлс, Смит, Уилшер, Гослинг, Серман (Станислас, 66), Артер, Кинг (Афобе, 66), Фрэнсис.

Огоҳлантиришлар: Уилшер (14), Педро (63).

Бошқа янгиликлар