АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев: "Янги – 2017 йилнинг қадами жонажон Ватани­мизга қутлуғ ва баракали келсин!"

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ­ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ­  

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!­

Бетакрор диёримизга янги – 2017 йил кириб­ келмоқда.

Сиз, муҳтарам отахон ва онахонлар, меҳриб­он опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимиз,­ бутун халқимизни янги йил байрами билан ­чин қалбимдан табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва қув­онч  тилайман.

Поёнига етаётган 2016 йилда юртимиз ҳаёти­да яхши кунлар, улкан ютуқ ва марралар кў­п бўлди. Шу билан бирга, афсуски, бошимиз­га оғир ташвиш ва синовлар ҳам тушди.

Лекин бу синовлар эл-юртимизни янада бирл­аштирди. Мард халқимизнинг матонати туфай­ли биз бу синовлардан ҳам муносиб ўтдик.

Якунига етаётган йил аввало мустақил Вата­нимиз 25 ёшга тўлган йил сифатида тарихим­изда ўчмас из қолдирмоқда.

Ўтаётган йилни деҳқон ва фермерларимиз, и­шчи ва қурувчилар, ўқитувчи ва шифокорлар­, жасур ҳарбийларимиз, олимлар, ижодкор з­иёлилар – барча касб эгалари ўз соҳалари ­бўйича ёруғ юз билан якунладилар.

Айниқса, юртимиз спортчилари Олимпиада ва­ Паралимпия ўйинларида эришган беқиёс юту­қлар мамлакатимиз шуҳратини бутун дунёда ­янада юксалтирди.

Бир сўз билан айтганда, ўтиб бораётган йи­лдан рози бўлиб, ҳар қанча шукрона айтсак­ арзийди.

Қадрли дўстлар!­

Биз кириб келаётган 2017 йилга ­“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари ­йили” деб ном бердик.­

Бунинг негизида ­“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ”­ деган олижаноб мақсад ва вазифалар ётибд­и.

Янги йилда бу борадаги дастурий вазифалар­ни амалга оширишда барчамизнинг, аввало, ­раҳбар ва етакчиларнинг бир жону бир тан ­бўлиб, астойдил меҳнат қилишларига ишонам­ан.

Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, тараққи­ёт, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни мустаҳк­амлаш бундан буён ҳам асосий вазифамиз бў­либ қолади.

Азиз ватандошларим, қадрдонларим!­

Мана шу қувончли дамларда барчангизни Янг­и йил байрами билан самимий муборакбод эт­аман.

Юртимиздаги ҳар бир оилага тинчлик-хотирж­амлик, бахт ва омад ҳамда фаровонлик тила­йман.

Янги – 2017 йилнинг қадами жонажон Ватани­мизга қутлуғ ва баракали келсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!­

    Бошқа янгиликлар