Му5
13

2016 Йил фожиаси: “Сизни асло унутмайди Ўзбекистон!”

ЖАМИЯТ 03.01.2017, 10:47
Теглар: 2016 йил, Ислом Каримов
6878
2016 Йил фожиаси: “Сизни асло унутмайди Ўзбекистон!”

Ўтаётган йилда  мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожлантириш борасида қўлга киритилган ютуқларни ҳеч ким инкор этолмайди. Аммо, бу йил халқимиз тарихидаги энг катта йўқотишларидан бири содир бўлди, десак янглишмаймиз.

Қувонч нашидаси билан ўтиши кутилаётган эди...
Бу йил истиқлолимизнинг 25 йиллиги, мустақил Ўзбекистоннинг чорак асрлик тўйини нишонлашга жуда катта ҳозирлик кўрилди. Бу сана «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида, ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳда, янада жўшқин ва тантаравор ўтишига ҳар биримиз ишонгандик. Энг улуғ, энг азиз байрам улуғ Йўлбошчимиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида, бахт ва қувонч нашидаси билан ўтиши кутилаётган эди. 

Аммо қутлуғ тўй арафасида Юртбошимиз саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги нохуш хабар ҳар биримизни қаттиқ ташвишга солди. Миллионлаб инсонлар дуога қўл очиб, Яратгандан мамлакатимиз раҳбарининг тезроқ оёққа туриб кетишини сўрашди. Ўша кунлар бутун Ўзбекистон аҳли тунларни бедор ўтказди, десак, муболаға бўлмас. 

Биз ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик байрами Биринчи Президентимизнинг самимий табриклари ила бошланишига ўрганиб қолгандик. Йигирма тўрт йилки, бу анъана ўзгармай келарди. Табрик ўқиб эшиттирилгач, муҳташам саҳна узра санъаткорлдаримиз ижросида байрамона куй-қўшиқлар янграр, гўзал рақслар ижро этиларди. Тадбир сўнгида Юртбошимиз саҳнадаги санъаткорларни самимий табриклаб, томошабинлар билан хайрлашиб, улуғвор табассум ила  даврани тарк этар, бироқ бутун мамлакатимиз бўйлаб шодиёна, хурсандчилик давом этарди. Назаримизда ҳар доим шундай бўлиб қоладигандек эди. 

Сўнгги лаҳзагача узилмаган умид
Афсуски, ҳаётнинг ҳеч ким билан ҳисоблашмайдиган бешафқат қонунлари бор. Бу йил истиқлолнинг 25 йиллиги байрами бошқача, тушкун кайфиятда ўтди. Тўғриси, бу байрам ҳеч кимга татимади. Ҳамманинг кўнглида биргина илинж милтираб турарди. То сўнгги лаҳзагача халқимиз умидини узмади. 

Ҳар биримиз Юртбошимиз халқ олдига чиқиб, “азизларим, сизнинг дуоларингиз билан мен соғайиб кетдим, ҳали узоқ йиллар сиз билан ёнма-ён, бақамти туриб, Ўзбекистонимизга хизмат қиламан” дейишларини чин дилдан орзиқиб кутдик. 

Аммо, ажал фурсати келса, уни бир соат олдинга ҳам, ортга ҳам суриб бўлмаслиги айни ҳақиқат экан. 2016 йил 2 сентябрь оқшомида бутун дунё бўйлаб шумхабар яшин тезлигида тарқалди: 

“Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов шу йил 2 сентябрь куни оғир касалликдан сўнг вафот этди”.

Бу хабар нафақат миллионлаб юртдошларимиз, балки хориждаги ватандошларимиз, дўстларимиз, халқаро ташкилотлар ва мамлакат раҳбарларини ҳам қаттиқ қайғуга солди. Мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Юртимизнинг барча идора ва ташкилотларида, хорижий ваколатхоналарида давлат байроқлари туширилди. 

Озод ва обод Ватан мерос қолди

3 сентярбь куни эрта тонгда азим пойтахт аҳли кўзёш ва мотам билан Юртбошимизнинг тобутини унинг она шаҳри Самарқандга кузатиб қолди. Истиқлол йилларида не-не гўзал тантаналарга шоҳид бўлган муаззам Регистон майдонида ҳам қайғу ва мотам ҳукмрон. Минглаб юртдошларимиз, хорижлик давлат ва жамоат арбоблари иштирокида жаноза ўқилди. 

Мана, бутун умрини, ҳаётини эл юрт озодлиги, ҳамжиҳатлиги, тинчлигига бахш этган буюк инсон бугун ўз халқининг кифтида охират манзили томон йўл олди. 

Юзлаб азиз-авлиёларнинг мангу масконига айланган Шоҳи зинда мажмусида, Ҳазрати Хизр қабристонида яна бир қабр пайдо бўлди. 

Қарийб тўрт ойдирки, гулларга бурканган бу мунаввар қадамжодан зиёратчилар қадами узилмайди. Шу пайтга қадар бир қанча давлат раҳбарлари, олий мартабали меҳмонлар ҳам Юртбошимиз қабрини зиёрат қилиб, унинг руҳига ҳурмат бажо келтиришди. 

Ҳазрат Алишер навоий айтганларидек:
  Бу олам ичра йўқдурур бақо гулига сабот,
  Ажаб саодат эрур қолса яхшилик била от.

Ҳа, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ибратли ҳаётлари, буюк ишлари, хайрли амаллари ила ўзларидан абадий эзгу ном қолдириб кетдилар. Юртбошимиз ўзлари орзу қилганларидек, биз – кўп миллионли, кўп миллатли Ўзбекистон халқига У зотдан озод ва обод Ватан мерос бўлиб қолди. 

Аллоҳ Сизни ўз раҳматига олган бўлсин, Руҳингиз шод, охиратингиз обод бўлсин,  азиз ва муҳтарам Ислом ота!

Шарҳлар

Давлат раҳбарлари Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

29.11.2019, 19:10

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 29 ноябрь куни расмий музокаралардан сўнг, даставвал Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар  экишди. Шундан сўнг, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик...
Ислом Каримов болалигида кимга ўхшагиси келган?

07.11.2018, 15:00

Ислом Каримов фонди Ўзбекистоннинг Биринчи президенти рафиқасининг хотираларини эълон қилди.Татьяна Каримова Ислом Каримовнинг болалиги уруш ва урушдан кейинги оғир дамларга тўғри келгани ҳақида ёзди:"Урушдан кейин...
Хотирангиз абадий бўлсин — Лола Каримова-Тиллаева Ислом Каримовни ёд олди (видео)

02.09.2018, 13:08

Бугун, 2-сентябрь Ўзбекистон Биринчи президенти вафот этган кун. 2017 йилнинг 25 январида ушбу кун расман Ислом Каримов хотира куни деб эълон қилинган эди.Ушбу муносабат билан...
​САМАРҚАНДДА ИСЛОМ КАРИМОВ МАЖМУАСИГА ОЛИБ БОРАДИГАН ЯНГИ КЎПРИК ҚУРИЛДИ

11.09.2017, 16:38

Самарқандда Шоҳи Зинда кўчасида йўловчилар учун замонавий кўприк барпо этилди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилаётган меъморий мажмуа атрофида кенг миқёсдаги таъмирлаш...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz