Му5
13

2016 йил йўқотишлари

ЖАМИЯТ 03.01.2017, 11:05
Теглар: 2016 йил
6280
2016 йил йўқотишлари

“Туғилиш – бу ўлим сари ташланган биринчи қадам” деб бежиз айтмаган машойихлар. Фақат умрни ҳар ким ҳар хил ўтказади. Кимдир фақат ўзи учун яшаб, бу ҳаётни изсиз тарк этиб кетади, яна кимдир улуғ ишлари, унутилмас сўзлари, баракали ижоди ила ўзидан эзгу ном қолдириб кетади. Ўтаётган йилда ҳам халқимизнинг кўплаб буюк фарзандлари, фан, маданият, санъат ва адабиётимизнинг бир қатор улуғ дарғалари  сафимизни тарк этишди. 

Ўлмас Саиджонов
2016 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджонов вафот этди. 
1951 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани, Туябоши қишлоғида таваллуд топган Ўлмас Саиджонов 2016 йилнинг 10 январь куни қутлуғ 65 ёшни қаршилаган эди.
 1972 йилда “Марҳабо талантлар” кўрик танловида ғолиб бўлган Ўлмас Саиджонов таниқли ҳофиз Комилжон Отаниёзовдан таҳсил олган.
Ўзбек миллий мумтоз мусиқасига катта ҳисса қўшган санъаткор узоқ йиллар давомида Ўзбек давлат филармониясида фаолият юритди. Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси бош директори лавозимида ишлаган. 

Бахтиёр Қосимов
7 апрель санъаткорлар оиласи – Қосимовлар хонадони учун оғир жудолик юз берди. Шу куни тонгда ўз касбининг устаси, устозода актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Қосимов оламдан ўтди.
Бахтиёр Қосимов 1953 йилнинг март ойида Қўқонда таваллуд топган. Унинг санъат оламига қадам қўйиши шунчаки ҳавас ё тасодиф эмасди. Отаси ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрининг етакчи актёри Неъмат Қосимов эди.
1988 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 
1989 йилда Ҳамза номидаги Давлат мукофоти лауреати бўлган. Театр тарихида энг ёш актёр сифатида бу мукофотга лойиқ топилган бу – Бахтиёр Қосимов.

Санъат Девонов
27 апрель Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов 84 ёшида оламдан  ўтди. 
Ўзбек театр ва кино санъатида ўчмас из қолдирган актёр Санъат Девонов 1932 йилнинг 9 май куни  Хоразмда таваллуд топган эди.
Санъат Девоновга театр саҳнасида ва кинода йирик қаҳрамонлар образини гавдалантириш насиб этади. У "Гамлет"да Гамлет, "Навоий"да Алишер Навоий, "Тоҳир ва Зуҳра"да Тоҳир ролини ижро этди. Айниқса, “Мафтунингман” фильмидаги Шариф образи унга катта шуҳрат олиб келганди. 

Эркин Воҳидов
30 май   куни Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовнниг юраги уришдан тўхтади. 
Эркин Воҳидов 1936 йил 28 декабрь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида таваллуд топган. 
Илк шеърий тўплами «Тонг нафаси» 1961 йилда нашр этилган. Шундан сўнг кўплаб янги тўпламлари дунё юзини кўрди. Эркин Воҳидов «Олтин девор», «Истанбул фожиаси» ва «Иккинчи тумор» пьесалари муаллифи ҳисобланади. Гётенинг «Фауст» трагедияси, Есенин, Твардовский, Блок, Иқбол, Ҳамзатов ва бошқа шоирларнинг шеърларини ўзбек тилига ўгирган.

Мелис Абзалов
25 октябрь куни  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли режиссёр Мелис Абзалов Швециянинг Стокгольм шаҳрида  вафот этди. 
Мелис Абзалов 1938 йил 18 ноябрда Янгийўлда таваллуд топган. 
Абзалов актёр сифатида Абдулла («Еттинчи ўқ»), Оллоёрбой («Инсон қушлар ортидан боради»), Эшон Зайнулло («Қўқон воқеаси»), Қорашоҳ («Арслоннинг саргузаштлари») ва бошқа образларни яратган. Режиссёр сифатида «Чинор остидаги дуэл», «Суюнчи», «Келинлар қўзғолони», «Армон», «Майсаранинг иши», «Кўзларим йўлингда», «Ўтган кунлар», «Чимилдиқ» каби бетакрор фильмларни суратга олган.

Абдулла Орипов 
5 ноябрь куни Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, мамлакат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов АҚШнинг Хьюстон шаҳрида  76 ёшида вафот этди.
1976 йилдан 1982 йилгача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи, бўлим котиби (1982−1983), «Гулхан» журнали бош муҳаррири (1983−1985), 1985 йилдан — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси котиби, 1996 йилдан 2009 йилгача раис вазифасида фаолият кўрсатди. 
Абдулла Ориповнинг илк  тўплами «Митти юлдуз» 1965 йили чоп этилган. Кейин шоирнинг «Кўзларим йўлингда» (1967), «Онажон» (1969), «Руҳим» (1971), «Ўзбекистон», «Қасида» (1972), «Хотирот» (1974), «Юртим шамоли» (1974), «Ҳайрат» (1979), «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983) шеърий тўпламлари босилиб чиққан.
Шоир Дантенинг «Илоҳий комедия"си, Некрасов, Шевченко, Кулиев ва кўплаб муаллифларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилганди.

Исмоилжон Ваҳобов
 19 ноябрь куни Ўзбекистон халқ Ҳофизи, “Дўстлик” ордени соҳиби  Исмоилжон Ваҳобов оламдан ўтди.
Исмоилжон Ваҳобов 1949 йил 19 январда Андижон вилоятининг Чинобод шаҳарчасида таваллуд топган. 1967 йилда Тошкент Давлат Консерваториясига ўқишга кириб, 1975 йилда y укаси Исроилжон билан биргаликда Юнус Ражабий номидаги мақомчилар ансамблида ишлай бошлади. У жўровозликда, мумтоз мақомлар, замонавий қўшиқлар, шарқ халқларининг ижро намуналарини куйлади. 

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Шарҳлар

​2016 йилда «Ўзбекинвест» олган суғурта мажбуриятлари 58,5 триллион сўмни ташкил этди

01.02.2017, 16:51

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида 2016 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Компания 2016 йилдаги инвестиция дастурига киритилган тўқсонга яқин лойиҳага...
2016 Йил фожиаси: “Сизни асло унутмайди Ўзбекистон!”

03.01.2017, 10:47

Ўтаётган йилда  мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожлантириш борасида қўлга киритилган ютуқларни ҳеч ким инкор этолмайди. Аммо, бу...
2016 йилда “юлдуз”ини топган машҳурлар

03.01.2017, 10:12

Тобора якунига етиб бораётган 2016 йил кўпчилик санъаткорлар учун ижод борасида сермаҳсул бўлди. Айрим ижодкорлар шахсий ҳаётида ҳам туб бурилиш ясай олди. Тўйлар мавсуми ўтган...
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди

10.11.2016, 22:25

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди. Учрашувни ЎзЛиДеПнинг Қорақалпоғистон...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz