Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тошкентда бундан буён автобус ва метро йўналишлари бир-бирини такрорламайди

Бўлимлар: Жамият
Добавлено: 04.01.2017, 10:41

Тошкентда йўловчиларни метрополитенга жалб этиш учун шаҳар ва шаҳар атрофи бўйлаб қатновчи ер усти жамоат транспорт йўналишлари оптималлаштирилмоқда. Мазкур чоралар Ўзбекистон Президентининг октябрдаги «Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижрочи юзасидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда
  
«Тошкент метрополитени» корхонаси ташиш рентабеллигини ошириш учун ер усти транспорт турлари йўналишларининг метрополитен тармоқлари билан такрорланишини бартараф этиш ҳамда метро станцияларига йўловчиларни етказувчи ер усти транспортининг алоҳида йўналишлари узунлиги ва ҳаракат режаларини ўзгартириш вазифаси ҳам топширилган.

Бундан аввалроқ пойтахт метрополитени тармоғини ривожлантириш, йўловчилар оқимини ошириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш мақсадида «Тошкент метрополитени» ДУК «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилий тузилмасига ўтказилгани хабар қилинган эди.

Ноябрда давлат раҳбари 2017−2019 йилларда метронинг Юнусобод тармоғининг 2,7 мк лик иккинчи босқичини қурилишини тасдиқлади. Бир вақтнинг ўзида Чилонзор йўналишининг «Олмазор» бекатидан Сергели туманига узунлиги 7,1 км бўлган янги ер усти тармоғи қурилиши ҳам бошланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа