13

Ўзбекистонда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Қонун кучга кирди

ЖАМИЯТ 04.01.2017, 14:21
7377
Ўзбекистонда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Қонун кучга кирди

3 январ куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Қонун имзолади. 

Мазкур Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган.

Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонуни 6 боб ҳамда 34 моддадан иборат.

Мазкур Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати давлат дастурлари ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши мумкин.

Давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ушбу Қонуннинг қоидалари самарали ижро этилишини таъминлаш, коррупциянинг ҳолати ҳамда тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс ва тизимли чора-тадбирлар кўриш мақсадида ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.

Қонунда корупцияга қарши кураши бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари сифатида қуйидагилар белгиланди:

– Бош прокуратура;
– Миллий хавфсизлик хизмати;
– Ички ишлар вазирлиги;
– Адлия вазирлиги;
– Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.  

Қонунга мувофиқ коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар суднинг қарорига кўра муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан қонунга мувофиққ маҳрум этилиши мумкин.

Юридик шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахслар давлат ҳимоясида бўлади, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларни таъқиб этиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11