Ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришиш ҳозирги замон ёшлари учун энг муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқди, деб хабар берди “Giraf.media” нашри.
Бундай машҳурликка эришиш учун улар катта миқдорда пул сарфлашдан, жонларини гаровга тикишдан ҳайиқмаяпти. Селфига суратга тушиш учун ажал билан ўйнашишдан ҳам тап тортмаяптилар.
Бундай бемулоҳазалик билан чегараланувчи жасурликка мисол қилиб, хавфли жойларда селфига тушишни ёқтирувчи россиялик Ангелина Николауни кўрсатиш мумкин. У ўзининг руфингга қизиқиши билан Instagram ижтимоий тармоғида машҳурдир. Руфинг инглизча сўз бўлиб, roof – том деган маънони англатади. Яқинда пайдо бўлган бу кўча спорти билан шуғулланган одам ҳеч бир ҳимоясиз, махсус анжомсиз баланд биноларга чиқиб, суратга тушади. Бундай хавфли машғулот тури билан шуғулланувчи одам ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиш билан бирга болалар ва ўсмирларни ортидан эргаштириб, хавфли вазиятларни юзага келтирмоқди. Бундай ҳолат фожиага олиб келишини улар хаёлларига ҳам келтирмаяпти.
Ангелина тушган суратларни кўрган одамнинг юрагига орқага тортиб кетиши, табиий ҳол. Нозик ва романтик қизнинг ажал билан бекинмачоқ ўйнаши одамни ваҳимага солади. У бундай машҳурликнинг умри қисқалигини, бу унинг сўнгги сурати бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмайди.
Суратда кўрганларингизни ҳеч қачон такрорлашга ҳаракат қилманг, бу ҳаётингиз учун жуда хавфлидир! Рухсатсиз кўп қаватли уйлар томига чиқиш жиноят ҳисобланиб, нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка тортилишингизга ҳам сабаб бўлиши мумкин!