“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович АПЛда декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб тан олинди.
Декабрь ойида 35 ёшли футболчи 6 та ўйинда 5 та гол уриб, 3 та голли пасга муаллифлик қилди. Аввалроқ швециялик футболчи клуб мухлислари томонидан декабь ойида тенгсиз деб топилганди.
Бироз аввал, декабрь ойида “Челси” устози Антонио Конте энг яхши мураббий деб топилгани ҳақида хабар берилганди.





