АсосийJamiyat

2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси оширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси Ҳаж ва Умра тадбирларига оид ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2006 йил 26 август кунидаги Фармонига асосан тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши зиёратчилар учун янада қулай шароитлар яратиб бериш, ҳаж ва умра сафарларини намунали ташкил этиш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.

Шу ўринда мамнуният билан айтиш лозимки, сўнгги йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганларнинг сони ошиб бораётганини эътиборга олиб, 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди).

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар