Хонанда Лола Йўлдошеванинг Instagram`га жойлаётган суратлари ва уларга ёзиб қолдираётган изоҳлари унинг шахсий ҳаётида яқин кунларда катта ўзгаришлар бўлиши мумкинлигига ишора қилмоқда. Хусусан, Лоланинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган пости ҳам кутилганидек кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
“Сен қалбининг ҳар бир зарраси билан сени севувчи, мунтазам сен ҳақингда ўйлайдиган, ҳар бир куннинг ҳар бир дақиқасида сен айни пайтда нима қилаётганинг, ким билан эканлигинг ва ишларинг яхши эканлиги билан қизиқадиган инсонга муносибсан. Сенга орзуларингни рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган ва сени ўзингдаги қўрқувлардан ҳимоя қиладиган инсон керак. Сени ҳурмат қилувчи инсон сени борингча, ҳатто камчиликларинг билан севади. Сенга сени ҳақиқий маънода бахтли қила оладиган инсон керак. Муносиб эканманми?”,—деб ёзди Лола севган инсони билан қўл ушлашиб турган суратини изоҳлаб.
Мазкур сурат қисқа фурсат ичида 300 га яқин изоҳларга сабаб бўлди. хонандани интернет орқали кузатиб борувчилар ўзларининг турли фикрларини ёзиб қолдира бошлашди.
Аксарият фойдаланувчилар Лолага бахт тилаган бўлса, хонанданинг келажагидан “қайғуриб” негатив фикрларни ҳам билдирди.
“Бу ерда жуда чиройли кўринади, бироқ сен ундан фарзандларингни ўзиникидек қабул қила олиши ҳақида сўраганингда, бирдан рулни ушлаши кераклиги унинг эсига тушади ва у бунга умуман тайёр эмаслигини айтади. Бундай вақтинчалик муносабатларнинг бор мазмуни шунда”,—деб ёзади изоҳларда “куюнчак” мухлислардан бири.
Лола интернет фойдаланувчисининг бу фикрини жавобсиз қолдирмади:
“Эҳтимол кимдадир шундайдир. Биз рулни биргаликда тутамиз. Ва унинг тайёр ёки тайёр эмаслиги ҳақидаги савол ҳатто юзага келмайди ҳам. Чунки, севган инсон ҳар доим тайёр бўлади! Бир умрга! Сизга бахт тилайман”.
Яна бир мухлис “бахт сукунатни ёқтиришини ва севги ҳақида оммавий равишда гапириш нотўғри эканлиги” ҳақида фикр билдирди.
“Сукунатни 2 йилдан бери ёқтирамиз. Баъзан ўз бахтинг билан бўлишгинг келади”,—деб ёзди Лола унга жавобан.