АсосийShou-biznes

Фарҳод Алимов Райҳоннинг қай даражада пазанда эканлигини кўрсатди(Фото)

Фарҳод Алимов рафиқаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг нақадар пазанда эканлигини ифодаловчи суратларни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлади.

Аввалроқ, Фарҳод Алимов бир неча дўстлари билан Таиландга саёҳатга жўнат кетгани ҳақида хабар берган эдик.

“Севгилимга раҳмат. Таиландча овқатлардан кейин қандай ажойиб дастурхон”,—деб ёзади Фарҳод Алимов нозик дид билан безатилган дастурхон суратини изоҳлаб.

Бошловчининг дўстлари дастурхондаги салатлар, сомса ва таомларни ростан ҳам Райҳоннинг ўзи пиширгани ҳақида сўрашган. Айримлар эса Райҳоннинг пазандалигига юксак баҳо бериб, унга аталган мақтов сўзларини ёзиб қолдирган.

Бошқа янгиликлар