АсосийJamiyat

​Тошкентдаги маршруткаларда ҳам жетонлар жорий этилади

'​Тошкентдаги маршруткаларда ҳам жетонлар жорий этилади'ning rasmi

Тошкентдаги маршруткаларда йўл кира ҳақини тўлаш учун жетонлар жорий этилади. Мазкур лойиҳа 2017 йилнинг иккинчи чорагида амалиётга татбиқ этилади. Бу ҳақда 26 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзади “Uz24.uz”.

Айни пайтда жетонларни жорий этиш механизми ва унинг нархи масаласи муҳокама этилмоқда. Тошкентдаги жамоат транспортларида ягона йўлкира ҳақи 1200 сўм этиб белгиланганини ҳисобга олинган ҳолда маршруткалар учун жорий этиладиган жетонлар нархи ҳам маршрутнинг давомийлиги ва бошқа факторларни ҳисобга олиб, 1200 сўм ва ундан юқори этиб белгиланади.

Тошкентдаги маршруткалар учун бир хил нархдаги жетонлар сотувга чиқарилади. Агар йўл кира ҳақи жетон нархидан қимматроқ бўлса, йўловчилар йўл кира учун қўшимча тўловни амалга оширади. Агар, жетон нархи маршруткада белгиланган йўл кира ҳақидан қимматроқ бўлса, ҳайдовчи йўловчига қайтим беради.

Жетонлар жорий қилиниши пойтахт маршруткаларида кузатиладиган қайтим қайтариш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар